Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУГУН

×

 2020-01-09 09:41:58    88

PDF yuklash
Chop etish


9 январь 1967 йил - Мирзачўл тумани ташкил этилган кун

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани. Вилоятнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган. 1967 йил 9 январда ташкил этилган. Майдони 0,42 минг км2. Аҳолиси 46,6 минг киши, асосан, ўзбеклар; шунингдек, қозоқ, рус, украин, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 111 киши тўғри келади (2005). Туманда 1 шаҳар (Гагарин), 7 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Гагарин шаҳри.  Рельефи пасттекисликдан иборат. Иқлими кескин континентал, қуруқ, қиши совуқ, ёзи иссиқ. Туман хўжалиги, асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, чорвачилик билан шуғилланилади. Барча тоифадаги хўжаликларда қорамол, қўй ва эчки, парранда боқилади.

       20 га яқин умумий таълим мактаби, лицей, агроиқтисодиёт, қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари бор. 11 кутубхона, 11 клуб муассасаси, 4 маданият ва истироҳат боғи, стадион ва бошқа спорт иншоотлари мавжуд. 4 касалхона, 3 нодавлат тиббий муассаса, 5 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 2 фельдшер-акушерлик пункти, 10 дорихона аҳолига хизмат кўрсатади. 1968 йилдан “Мирзачўл овози” (аввалги “Дўстлик”) туман газетаси чиқарилади.

9 январь 1967 йил - Пахтакор тумани ташкил этилган кун

Жиззах вилояти Пахтакор тумани. Вилоятнинг шарқий қисмида жойлашган. 1967 йил 9 январда Мирзачўл жанубий-ғарбидаги ўзлаштирилган ерлар негизида Сирдарё вилояти таркибида ташкил этилган. 1974 йил Жиззах вилояти ташкил этилиши муносабати билан ушбу вилоят таркибига ўтказилган. Майдони 0,38 минг км2. Аҳолиси 58,8 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, рус, украин ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Туманда 1 шаҳар (Пахтакор), 7 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Пахтакор шаҳри.

     Туман ҳудуди Мирзачўлнинг ғарбида жойлашган. Рельефи, асосан, текислик. Ер ости сувлари юза ва шўр ҳамда шўртоб. Иқлими кескин континентал. Жанубий Мирзачўл канали туман ҳудудидан оқиб ўтади.

     20 умумий таълим мактаби, шу жумладан, мактаб интернати, бокс ва кураш, болалар спорт мактаблари, лицей, қишлоқхўжалик касб-ҳунар коллежи бор. Маданият ва истироҳат, Хотира боғлари, маданият саройи, бадиий ҳаваскорлик, фолькрол этнографик ансамбллари фаолият кўрсатади. Марказий стадион, болалар спорт мажмуаси, ёпиқ сузиш ҳавзаси ва бошқа спорт иншоотлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, катталар ва болалар поликлиникалари, 5 қишлоқ врачлик пункти ва бошқа тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Туман ҳудудидан магистрал темир йўл ўтган. Пахтакор шаҳридан Жиззах, Тошкент, Гулистон, Самарқанд ва бошқа шаҳарларга автобуслар қатнайди. 1969 йилдан “Пахтакор ҳаёти” туман газетаси чиқарилади.

9 январь 1932 йил - Альфонсо Касо Мексикада бой хазина топган кун

Мексикалик  археолог  Альфонсо Касо Адраде (1896-1970) бир йил олдин топилган Монте- Альбана харобалари худудида ,Мексика жанубидаги қадимий индеец қабилалари мақбараларнинг бирида  800 йилга яқин тегилмай ётган бой хазинани аниқлади. Бир ҳафта ичида мақбарадан 500га яқин қимматбаҳо буюмлар чиқариб олинди, шунингдек   жуда зўр маъбудларнинг тилла ниқоби, ҳамда тоғ хрусталидан ясалган нозик антиқа одам бош суяги топилган. Монте-Альбанада эрамиздан аввалги 4 асрдан бошлаб сапотеки халқи яшаган ва ҳозирги кунда ҳам шу ҳудудда яшаб келмоқда , лекин қадимий маданий удумларини йўқотган.

9 январь 19969 йил - “UzPAK” фойдаланишга топширилган кун

Ахборот тарқатишнинг янги воситаси Тошкентда 1994 йил 4 февралда компютер алоқаси тармоғи (1996 йил 9 январдан UzPAK) ташкил этилиб, интернетдан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 1999 йил февралда Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Махкамаси қарори билан тармоққа маълумотлар узатиш бўйича миллий тармоқ мақоми берилди ва республика ягона ахборот макони коммуникация асосларини такомиллаштириш ва унинг жаҳон ахборот ҳамжамиятига қўшилиш имконларини кенгайтириш ишларига киришилди. 2003 йил Ўзбекистон “Uz” миллий доменини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўзбекистондаги давлат ва ҳукумат ташкилотлари, жамоат муассасалари, фуқаролар ўзларининг интернет саҳифалари – веб-сайтларини ушбу доменда рўйхатдан ўтказдилар. Бундай сайтлар сони 7200 дан зиёд (2008 йил октябр). Интернетдан фойдаланувчилар 1994 йилда  200 тани этган бўлса, 2008 йил октябрда 2,4 млнга етди, шундан 1,2 млн фойдаланувчи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Интернетдан жамоа бўлиб фойдаланиш марказлари – интернет кафелар ташкил этилгач, бу рақам янада ошди. 1998 йил фақат 4 компания провайдерлик хизмати кўрсатган бўлса, 2008 йилга келиб, Тошкентда 500 дан зиёд интернет-кафе фаолият юритмоқда. Тошкентда фаолият юритаётган йирик провайдерлар қаторида UzNet, TSHTT, Sarkor Telekom, UZIBFOCOM, Unitech, BCC компонияларини алоҳида таъкидлаш мумкин.

9 январь 1811 йил - Дунёда биринчи бор гольф бўйича аёллар терма жамоаси турнири бўлиб ўтган кун

1811 йил 9 январда Массельбург балиқчилар шаҳарчасида тарихда биринчи бор дунёда  гольф бўйича аёллар терма жамоаси турнири  бўлиб ўтган. Ферт-оф-Форт кўрфази қирғоғи яқинида , Эдинбургдан 10 километр нарироқдаги Шотландиянинг Массельбург балиқчилар шаҳарчасида тарихда биринчи бор дунёда  гольф бўйича аёллар терма жамоаси турнири  бўлиб ўтган.Махаллий балиқчиларнинг рафиқаларидан тузилган жамоалар ўзаро мукофотлар: балиқ учун махсус тўқилган сават, аёллар шляпаси ва Барселонадан келтирилган 2 та бўйин рўмоли учун курашишган. Бундай ютуқлар  кимларга насиб этгани ҳақида тарихда маълумот кам, аммо ўша даврнинг машҳур гольфчиси Александр Карлайл айтишича, Массельбург аёллари “эркаклар иши”ни яхши эплаб  “ жуда маҳоратли  ўйнашарди” деб айтган эди. Мусобақа 1567 йили қиролича Мария Стюарт ўйнаган эски гольф учун мўлжалланган далада бўлиб ўтар эди. Қироличанинг дугонаси ва оқсочи ҳисобланган  Мэри Ситон хоним иштирок этган мусобақада қиролича ютказиб қўйган ва совға сифатида ғолибга маржон шодасини тақдим этган.

9 январь 2012 йил - Энг баланд телеминора Токионинг осмонўпар дарахти деб ном олган кун

“Гиннесс рекордлар китоби” экспертлари томонидан дунёдаги энг баланд деб тан олинган телеминоранинг баландлиги 634 метрга тенг. 2012 йил 9 март  ушбу телеминора Токиодаги иккинчи минора бўлиб, Tokyo Sky Tree (“Токионинг осмонўпар дарахти деб ном олди. Миноранинг қурилиш ишлари 4 йил давом этган. Янги телеминоранинг қурилиши Токионинг рақамли узатишга ўтиш эҳтиёжи билан боғлиқ. Ҳар ҳафтада қурувчилар томонидан миноранинг ҳар 10 метри қуриб борилган. Энг баланд телеминора қурилишига 470 млн. Америка ҚўшмаШтат доллари сарфланган. Минора учун асосий хом ашё сифатида эса махсус пўлатдан фойдаланилган ва 40 минг тонна пўлат ишлатилган. Айни дамда Tokyo Skytree телеминорасида 5 та хусусий ва битта давлат телеканаллари эфирга узатилади. Энг баланд телеминора дунёдаги энг баланд Бурж Халифа минорасидан кейинги ўринда туради.

Манба: http://taqvim.uz/uzc