Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабуллардан натижа борми?

×

 2020-01-08 17:13:45    47

PDF yuklash
Chop etish


                  Сайёр қабуллардан натижа борми?

         Ҳар бир раҳбарнинг зиммасига бугун халққа хизмат қилиш, аҳоли дарду муаммолари билан яшаш ва албатта, мавжуд камчиликларни бартараф этишдек масъулиятли вазифалар қўйилган. Бу масъулиятли вазифалар инсон  манфаатига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

         Сух туманида саксон мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилишади. Кейинги йилларда туманда бевосита Президентимиз ва Ҳукуматимиз эътибори доирасида кўп ишлар қилинди. Туман аҳолиси ҳам ўтаётган ҳар бир кунларига шукроналар қилиб умргузаронлик қилишаётир. Лекин туман аҳли олдида ҳали ўз ечимини топмаган муаммолар, бартараф этиладиган камчиликлар бор. Бундай муаммо ва камчиликларни бартараф этилишида албатта, туман раҳбари алоҳида ҳисса қўшмоғи лозим. Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, туман ҳокими Фарух Усаров раҳбарлигида туман миқёсида ўтган йили ҳар бир маҳалла кесимида оммавий сайёр қабуллар ташкил этиб, ўтказилди. Оммавий сайёр қабуллар самараси ўлароқ, аҳолини қийнаётган кўп муаммо ва камчиликлар ўз ечимини топди. Бу эса, аҳолининг ҳақли розилигига сабаб бўлмоқда. Албатта, муаммо ва камчликлар ҳам борки, уларнинг бартараф этиш учун вақт ва албатта, маблағ керак. Туман миқёсида ҳал қилинадиган муаммолар жойида ҳал этилса, баъзи бир муаммоларнинг ечими вилоят ва Республика миқёсидаги мутасаддий идораларга тақдим этилади. Энг асосийси, аниқланган муаммо ва камчликлар имконият даражасида ўз ечимини топмоқда.

         Бугун туманнинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимининг янги 2020 йилдаги биринчи оммавий сайёр қабули ўтказилди. Мазкур сайёр қабул маҳалланинг 20-сонли УЎТ мактабида бўлиб ўтди. Сайёр қабулда маҳалла аҳли, кекса нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла ёшлари иштирок этишди. Қилинган ҳар бир мурожаат ва саволларга туман ҳокими ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сух туманидаги халқ қабулхонаси мудири М. Ботировлар муносабат билдиришди.

         Туман ҳокимига Қалъача аҳолиси асосан синфхоналар етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида маҳалладаги мактабга қўшимча бино қуриш, Қалъачага янги замонавий маҳалла фуқаролар йиғини биноси қуриш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини барпо этиш, ишга жойлаш, электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, боғдорчилик фермерларни суғориш учун мўлжалланган насос станцияси қарздорлигига аниқлик киритиш, маҳалла сел йўлини барпо этилишини лойиҳа асосида тезлаштириш каби масалалар туман ҳокимига иштирокчилар томонидан баён этилди.

         Туман ҳокими ҳам ўз навбатида иштирокчилар мурожаатларига муносабат билдирар экан, қилинган ва қилинаётган барча нарса ва амаллар халқ манфаати учун қилинаётгани, шунингдек, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун маблағ ва вақт лозимлигини таъкидлаб ўтди. Қайд этиш лозимки, баён этилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

         Маҳаллада яшовчи фуқаро Ҳуснида Мирзаҳакимова оилада уч ака-сингил яшаётганликлари, оилавий шароитлари оғир эканини баён этиб, туман ҳокимига кўндаланг бўлиб турган муаммонинг ечимида кўмак беришини сўраб, мурожаат этди. Сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими Фаррух Усаров ушбу фуқаронинг хонадонига ташриф буюриб, асил ҳолатни ўрганди ва ўрганиш натижасида мурожаат тўғри эканлиги аниқланди. Туман ҳокимининг кўмаги асосида ушбу оилада умргузаронлик қилаётган икки нафар аёлга Девайрон маҳалласидаги тикувчилик фабрикасидан иш жойи бериладиган бўлди. Турмуш ўртоғининг розилиги асосида эндиликда Мирзаҳакимовлар оиласидан ҳам икки нафари доимий иш жойи билан таъминланадиган бўлди.

         Ҳа, ҳар бир раҳбарнинг асосий мақсади ҳам шу: аҳоли дарду ташвишларини ўрганиб, иложи борича ўз жойида бартараф этиш. Зеро одамийликнинг асосий мезони ҳам шу: инсонга наф келтириш. Бу амалларнинг савоб эканини ва бу эзгу ишларни ҳар ким ҳар куни қилиш лозимлигини ҳар бир раҳбар билиши ва ўзи учун  фаолиятининг асосий шиори қилиб олиши давр ва замон талабидир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати